Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ: лавозим тайинловлари амалга оширилди

ИИВ: лавозим тайинловлари амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Подполковник Жалилов Абдувохид Найимович Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Жалилов Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Ашуров Азизжон Ражабович Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Ашуров Олот тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Нормаматов Анвар Маматович Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Нормаматов Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Эргашев Эльёр Урдушевич Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Э.Эргашев Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Абдуразаков Абдувосит Абдулхаевич Тошкент шаҳар Сирғали тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Абдуразаков ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил лавозимида хизмат қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг