Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Полковник Абдуллаев Алишер Алламбергенович ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Абдуллаев ИИВ Академияси бошлиғининг молия ва моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ортиқбоев Файзулла Қосимович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ф.Ортиқбоев ИИВ Кадрлар бош бошқармаси касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ва малака оширишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг