ИИВ тизимларида раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Подполковник Мамиржонов Мирзоҳиджон Мамиржонович Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Полковник Қодиров Жамшед Собиржонович Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Майор Мейлиев Нуритдин Нормурадович Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Майор Абраев Фаррух Холмуратович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter