«Инглизлар қандай қилиб бу ерга келиб қолишди?» – Лавров Самарқандда инглиз тилидаги ёзувга эътибор қаратди

Айни кунларда Самарқандда бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шаҳардаги «Мотамсаро она» ёдгорлиги пойига гул қўйди ва ушбу жараёнда мажмуада ёзилган инглиз тилидаги ёзувга эътибор қаратди.
Ёдгорликнинг ён томонларида икки тилда – ўзбек ва инглиз тилларида ёзув бор. Россия ТИВ раҳбари бу ерда рус тилида ёзув бўлмагани учун ҳайратланганини яширмаган.
Россиянинг РИА нашри Сергей Лавров ва Ўзбекистон томонидан унга бириктирилган экскурсоводнинг қисқа суҳбатини келтирмоқда.
«Инглизлар қандай қилиб бу ерга келиб қолишди? Қарасам, инглизча ёзув», – деб сўради у экскурсоводга юзланиб.
«Умуман олганда, бу ерда ҳамма тилларда бор. Туризм шаҳри», – деб жавоб берди у.
«Мен рус тилидагисини кўрмаяпман», – деб жавоб берди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Лавров айни пайтда Самарқандда ва бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди. Унинг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокаралар олиб бориши ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter