Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: иқтисодиётни глобал инқирознинг салбий оқибатларига мослаштириш зарур

Шавкат Мирзиёев: иқтисодиётни глобал инқирознинг салбий оқибатларига мослаштириш зарур

Президент Шавкат Мирзиёев  Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) VI саммитидаги нутқида минтақавий иқтисодиётни глобал инқирознинг ўсиб бораётган салбий оқибатларига мослаштириш зарурлигини ҳам кўрсатиб ўтди.

«Бугунги йиғилиш кун тартибидаги асосий масала – иқтисодиётларимизни глобал инқирознинг кучайиб бораётган салбий оқибатларига мослаштиришдан иборат», – дейди Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари бунда икки муҳим вазифага эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

«Бунда протекционизм кучайишига, шунингдек, жаҳон бозорларини беқарорлаштирувчи янги чекловлар жорий этилишига йўл қўймаслик ҳамда Осиё минтақасида, биринчи навбатда, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи ишлаб чиқариш ва логистик занжирлар ҳамда транспорт йўлакларини яратиш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш муҳим», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, барқарор ривожланиш муаммоларини енгиш глобал саноат инқилобининг янги босқичига ўтишнинг асоси сифатидаги билимлар иқтисодиётини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Осиё давлатлари ҳамкорлигида айрим замонавий соҳаларни ривожлантириш имкониятлари ҳамда зарурати ҳақида тўхталди.

«Инновациялар трансфери салоҳиятидан тўлиқроқ фойдаланиш, рақамлаштириш, булутли технологиялар, сунъий интеллект, буюмлар интернетини ривожлантиришни фаол рағбатлантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Бу соҳаларда Осиё давлатлари биргаликда глобал етакчиликка эришиш учун барча имкониятларга эга», – деди Шавкат Мирзиёев ОҲИЧКнинг VI саммитида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг