Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияда аҳоли туристлар оқимидан чарчади

Испанияда аҳоли туристлар оқимидан чарчади

Испаниянинг бир қатор йирик шаҳарлари ва оролларида туризмга қарши кенг қамровли норозилик намойишлари бўлиб ўтди. 

Жумладан, Барселона, Валенсия, Мадрид шаҳарлари ҳамда Канар, Тенерифе ва Лансароте оролларида минглаб маҳаллий аҳоли кўчаларга чиқди.

Норозилик акцияларида иштирок этганлар уй-жой нархларининг кескин ошиши, ижарадаги квартиралар тақчиллиги, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва инфратузилмага тушаётган босимда туризм секторини айблади.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январидан октябригача аҳолиси 2,2 миллион нафар бўлган ҳудудларга 10 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрган. Маҳаллий аҳоли бу ҳолат ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни янада кучайтирганини таъкидламоқда.

Ҳозирда Испания ҳукумати туризм сиёсатини қайта кўриб чиқиш, айниқса, қисқа муддатли ижара бозорини тартибга солиш бўйича қатор чоралар кўрмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг