Исроил ҳарбийлари ўнлаб фаластинликни қўлга олди

Исроил хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилда 47 нафар фаластинликни қўлга олди, деб хабар бермоқда WAFA ахборот агентлиги.
Фаластинликлар Рамаллоҳ ва Ғарбий Соҳилнинг бошқа қисмларида ўтказилган рейдлар чоғида ушлаб кетилган.
Исроил хавфсизлик кучлари ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги фаластинликларнинг уйларига вақти-вақти билан рейд ўтказади.
Улар турли айбловлар билан ҳибсга олинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter