Истанбул биржаси лира қулаши сабабли савдоларни яна тўхтатди

Истанбул биржаси бугун, 20 декабрь санаси тушдан сўнг савдолар тўхтатилганини такроран эълон қилди. Сабаби: лира ва қимматбаҳо қоғозлар миллий котировкалари кескин қулаган.
Биржадаги савдолар бир соатгача тўхтаб туриб, кейин давом этган. Бугун турк лираси 10 фоиз қадрсизланиб, 1 долларга нисбатан 17,85 лирани ташкил этди. Худди шундай сабаб билан Истанбул биржаси ўтган жума куни ҳам савдоларни тўхтатишга мажбур бўлганди. Ўшанда лира курси 8 фоиз йўқотишга учраб, 1 долларга 17,07 лирани ташкил этганди, акциялар котировкалари эса 6-7 фоизга пасайганди.
Бугун Туркия фонд ва валюта бозорлари жаҳон биржалари умумий салбий босими остида қолди: «омикрон» ва пандемиянинг янги тўлқини хавфи сабабли котировкалар қуламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter