Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ITWomen.Uz-2021» лойиҳаси доирасида марафон ўтказилди

«ITWomen.Uz-2021» лойиҳаси доирасида марафон ўтказилди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Марказий Экопарк ҳудудида Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан «ITWomen.Uz-2021» ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган хотин-қизларга сертификатларни топшириш маросими ҳамда спорт соғломлаштириш тадбири (1000 метрга югуриш марафони) ўтказилди.

Мазкур тадбирда «ITWomen.Uz-2021» ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ҳамда АКТ соҳасида ўз фаолиятини юритаётган 200 нафар хотин-қизлар, Вазирлик Марказий аппарати, тизимдаги ташкилот ва корхона ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни АКТ вазири ўринбосари Ж.Эгамбердиев ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг бўлим бошлиғи ўз кириш сўзи билан очиб беришди.

Шу билан бирга, «ITWomen.Uz-2021» лойиҳаси доирасида мамлакатимиз ҳудудларида хотин-қизлар билан амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган тақдимот иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбирнинг 2-қисмида Аёллар марафонига старт берилиб иштирокчилар 1000 метр масофага югуришди. Ғолиб қатнашчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг