Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги челленж эълон қилди. Ғолиблар тақдирланади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин вақтида вақтни кўнгилли ва самарали ўтказиш учун #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжларини эълон қилди. Ғолиблар вазирлик томонидан тақдирлаб борилади.
Челленжда қатнашиш учун:
— карантинда уйда қолиб оила аъзоларингиз билан бирга бадантарбия ва спорт машқларини бажаринг ҳамда уни видеога олган ҳолда ўзингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз (Facebook, Instagram)га жойланг;
— Ушбу видеони Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (facebook.com/www.sport.uz, instagram.com/minsportuz)га улашинг.
Видеороликларни баҳолашда:
— тақдим этилган видеороликда танлов иштирокчиси ёки унинг оила аъзолари уй шароитида спорт билан шуғулланиш жараёни акс этганлиги;
— уйда спорт билан шуғулланиш жараёнига креатив ёндашуви;
— видеороликнинг сифати;
— иштирокчи(лар)нинг уйда қолиб спорт билан шуғулланишга даъват этган (чақириқ) бўлиши;
— видеороликлар 3 дақиқадан ошмаслигига эътибор қаратилади.
Челленж жорий йилнинг 6-26 апрель кунлари оралиғида ўтказилади. Ҳар тўртинчи кунда челленжнинг уч кунлик ғолиблари аниқланиб, тақдирлаб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас