Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жумамуратовлар хонадонида яна эгизак қизлар туғилди. Бу сафар бирданига уч нафар!

Жумамуратовлар хонадонида яна эгизак қизлар туғилди. Бу сафар бирданига уч нафар!

Фото: «Kruz.uz»

23 январь күни Нукус тумани «Ақтерек» МФЙда истиқомат қилувчи Мурат Жумамуратов ва Наргиза Менглибекова оиласида уч эгизак қиз дунёга келди. Бу ҳақда «Kruz.uz» хабар бермоқда.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозирда онанинг ҳам, эгизакларнинг ҳам соғлиғи жойида. Улар шифокорлар назоратида. Эгизаклар ҳолидан туман ҳокимлигининг маъсул ходимлари хабар олиб, турли совға-саломлар билан сийлашган.

Фото: «Kruz.uz»

Эътиборлиси, уч эгизакнинг Айдана ва Гүлдана исмли эгизак опалари ҳам бор.

Эгизак қизларга қандай исм қўйилгани ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг