Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистлар ва блогерлар саёҳати Туризм қўмитаси томонидан амалга оширилади

Журналистлар ва блогерлар саёҳати Туризм қўмитаси томонидан амалга оширилади

Фото: ЎзА

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан журналистлар, блогерлар ва суратга олиш гуруҳларини хорижга ва Ўзбекистон ҳудудларига юборади.

Бунда қўмитага Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида репортажлар, видеороликлар тайёрлаш, Қўмита делегациялари ва туризм компаниялари иштирок этадиган кўргазма, музокара ва бошқа шундай тадбирларни ёритиш учун юбориш ҳуқуқи берилди.

Қонунчиликдаги мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг