Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантинга қарши нутқ сўзлаётган Бразилия президентини қаттиқ йўтал тутиб қолди

Карантинга қарши нутқ сўзлаётган Бразилия президентини қаттиқ йўтал тутиб қолди

Фото : DW

Бразилия президенти Жаир Болсонару пойтахт Бразилиада карантинга қарши ўтказилган намойишда нутқ сўзлади. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Намойишда тахминан 600 киши иштирок этган. Улар парламент ёпилишини ва армия президент Болсонару тарафини олишини исташмоқда. Намойишда нутқ сўзлаган Болсонаруни йўтал тутиб, бир неча марта сўзини бўлишга мажбур бўлган, деб ёзмоқда AFP.

Бразилия парламенти ва штатлари губернаторлари коронавирус эпидемиясига қарши чеклов жорий этиб, одамларнинг уйларидан чиқишларини тақиқлаганди. Коронавирусни оддий гриппга тенглаштираётган Болсонарунинг назарида бу чоралар қуруқ ваҳимадан бошқа нарса эмас.

Бразилия президенти худди шу масалада ўзига қарши чиққан соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандеттани ишдан олганди.


«Гриппнинг кичкинаси». Бразилия президенти соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатди


Бразилия коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича Лотин Америкаси мамлакатлари орасида биринчи ўринни, жаҳонда 11-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг