Каспий денгизи сатҳи пасайишда давом этяпти
2022 йилда Каспий денгизи сатҳи узоқ муддатли пасайиш тенденциясини давом эттирди. Бу ҳақда Каспий денгизи гидрометеорологияси бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг ахборот бюллетени маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг июн ойида, яъни сув сатҳи энг юқори бўлиши керак бўлган мавсумда Каспий денгизи сатҳи ўтган йилнинг июнига нисбатан 25 см паст бўлган.
Ахборотномада қайд этилишича, денгизда сув сатҳининг пасайишига асосий сабаблардан бири Волга дарёсида кетма-кет иккинчи йил кузатилаётган паст оқимдир.
Масалан, жорий йилнинг 9 ойи давомида Волга дарёсининг сув оқими атиги 173 куб километрни ташкил этган. Бу эса 2021 йилнинг худди шу даврига (171 куб км) нисбатан бир оз юқорироқ, холос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter