Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейинги йилдан ер тузиш соҳасига доир мутахассисликларга қабул квоталари кўпайтирилади

Кейинги йилдан ер тузиш соҳасига доир мутахассисликларга қабул квоталари кўпайтирилади

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ер тузиш соҳасига оид мутахассисларни қабул қилиш бўйича квоталар 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб кўпайтирилади. Бу Президентнинг муҳокамага қўйилган тегишли қарори лойиҳасида келтирилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги марказий аппаратидаги Ер ва кадастр назорати бошқармаси, унинг тизимидаги «Ўздаврлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда «Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиши белгиланган.

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони 135 нафардан иборат бўлган Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади.

Маълумот учун, ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 25 млн.гектардан ортиқ, шу жумладан 4,2 млн гектар суғориладиган ер майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом-ашё етиштирилмоқда.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 3 ноябрига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг