Кимларга инсулин бепул берилади?
![Кимларга инсулин бепул берилади?](http://static.xabar.uz/crop/3/0/720_460_95_3078248419.jpg)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмат маълум қилишича, 25 ёшдан ошган қандли диабетга чалинган беморлар инсулин билан бепул таъминланади.
Ўзбекистон Президентининг «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, қандли диабет касаллигига чалинган беморларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Қарорга кўра, эндиликда:
- 25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморлар аналогли инсулин ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан;
- қандсиз диабет билан касалланган беморлар, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болалар ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан;
- 25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморлар одам инсулини билан;
- қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган ҳамда эҳтиёжманд сифатида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар метформин дори воситаси билан бепул таъминланади;
- беморларга бепул бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар марказлашган тартибда харид қилинади ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари орқали тақсимланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter