КЖЧ финали. Соврин Лондонга кетди

АҚШда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди — финалда фаворитларни турнирдан чиқариб юборган «ПСЖ» ва нисбатан енгил рақибларни ортда қолдирган «Челси» тўқнашди.
Бу мавсумда ўзи иштирокидаги барча турнирларни ғалаба билан якунлаган ва ўйин олдидан фаворит саналган парижликлар финалда лондонликлардан кутилмаганда қақшатқич мағлубиятга учрашди. «Челси» рақиби дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.
Финал қаҳрамони — Коул Палмер, иккита гол уриб, Жоао Педрога голи узатмани амалга оширди.
«Челси» янги форматдаги турнирнинг илк чемпиони сифатида тарихга кирди. Бундан ташқари, лондонликлар 2021 йилда ҳам КЖЧ чемпиони бўлишган.
КЖЧ. Финал
13 июл. Ню-Йорк. «Метлайф Стэдиум»
Челси — ПСЖ 3:0
Голлар: Палмер (22, 30), Педро (43).
Челси: Санчес, Гюсто, Чалоба, Колуилл, Кукуреля, Фернандес (Сантос, 61), Кайседо, Жеймс (Дюзбери-Ҳолл, 77), Палмер, Нету (Нкунку, 78), Педро (Делап, 67).
ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими (Рамуш, 73), Маркинос, Бералдо, Мендеш, Витиня, Руис (Заир-Эмери, 73), Невеш, Дембеле, Дуэ (Маюлу, 73), Кварацхелия (Барколя, 58).
Огоҳлантиришлар: Нету (34), Кайседо (36), Гюсто (40), Колуилл (82), Мендеш (90+4).
Четлатиш: Невеш (86).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter