Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коронавирус тарқатди» деб банкирни ҳақоратлаган ИИБ ходими ишдан бўшатилди

«Коронавирус тарқатди» деб банкирни ҳақоратлаган ИИБ ходими ишдан бўшатилди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 12 апрель куни ИИО ходимининг кўпчиликда салбий фикр ва эътирозлар уйғотган видеотасвири интернет тармоқларида тарқалди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят ИИБ ЎХБ томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мобайнида 11 апрель куни Наманган шаҳар Халқ банкида ишловчи фуқаро коронавирус пандемияси бўйича топширган таҳлил натижаларига кўра унда мазкур вирус аломатлари бор дея гумон қилинган эди, банк ходими 1 апрелдан 11 апрелга қадар Наманган шаҳрининг 6та маҳалласида истиқомат қилувчи нафақа олувчиларга пул тарқатганлиги боис, ушбу ҳудудларда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳар ИИО ФМБ ходимларидан иборат 6та гуруҳ тузилиб, нафақа олган фуқароларни хонадонларини карантин назоратига олиш, уларга тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича амалий иш ташкил этилди.

Қайд этилишича, ушбу тадбирга жалб этилган Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходими ўзи бириктирилган штабда тиббий кийим ва тиббий ниқобда турган ҳолатида ўзини гуруҳ аъзолари билан бирга видеотасвирга олиб, тасвир давомида Наманган вилояти ҳудудида карантин ҳолати эълон қилинганлигини била туриб, аҳоли орасида ваҳима чиқарувчи ҳамда банк ходимига нисбатан обрўсизлантирувчи ва асоссиз маълумотларни сўзлаб, жами 39 сонияли видеотасвирни телеграм ижтимоий тармоғи орқали танишига юборган. 

Аниқланган ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЎҲБ томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, ушбу ходим «Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида»ги низом талабларининг 144-банди «и», «к» кичик бандларига мувофиқ хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги ҳамда ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ИИО хизматидан бўшатилди. Айни пайтда унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Халқ банки» Наманган вилоят филиали ушбу видеохабарни асоссиз дея баёнот берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг