Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 1300 нафардан ошди

Коронавирусдан соғайганлар сони 1300 нафардан ошди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун айни пайтга қадар 37 нафар бемор коронавирусдан тузалди, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1308 нафарни ташкил этмоқда.

ССВ матбуот хизматидан хабар беришларича, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар ҳамда Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.

Хоразм вилоятида эса 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. 

Тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафардан бемор Қашқадарё ва Наманган вилоятларидан, 1 нафардан эса Фарғона, Бухоро ва Жиззах вилоятларидан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёш.

Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 138 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 145 нафарга етди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг