Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалганлар 1255 нафарга етди

Коронавирусдан тузалганлар 1255 нафарга етди

Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳозирда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1255 нафарни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистон (7 нафари Нукус шаҳридан, 1 нафари Мўйноқ тумани)дан бўлиб, уларнинг ҳаммаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда 62 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 70 нафарни ташкил этмоқда.

Хоразмда тузалганларнинг 1 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган., қолган икки нафар фуқаро эса Наманган ва Самарқанд вилоятларидан. Уларнинг икки нафари ҳам Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 135 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 138 нафарга етди.

Андижонда соғайганларнинг 1 нафари Андижон шаҳридан бўлиб, 45 ёшда, яна 1 нафари Олтинкўл туманидан бўлиб, 43 ёшда. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 109 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 111 нафарга етди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг