Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: Малака ошириш марказлари фаолияти тубдан ислоҳ қилинади

Президент: Малака ошириш марказлари фаолияти тубдан ислоҳ қилинади

Давлат хизматларини ислоҳ қилиш юзасидан Президент Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида, давлат раҳбари давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги тизим йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди.

«Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда ҳар куни янги муаммолар ва масалалар келиб чиқмоқда. Шундай экан, ҳар бир мутахассис ўз устида ишлаб, янги билимларни эгаллаб бориши керак.

Шу пайтгача давлат хизматчиларининг атиги 20 фоизи малака оширган, бу – раҳбарлар кесимида 1 фоизга, ўринбосарлар бўйича эса 5 фоизга ҳам етмайди. Шунингдек, малака оширганларнинг 50 фоиздан ортиғи ўқитиш сифатидан норози», – дейди Президент.

Қайд этилишича, бу борада таянч муассаса бўлган Давлат бошқаруви академияси энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

Йиғилишда, шунингдек, Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти видеоалоқа орқали бу борадаги таклифларини баён қилди.

Ўз навбатида мутасаддиларга бир ой муддатда хорижий ҳамкорлар ва нуфузли ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиб, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва йил якунига қадар 5 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси эса икки ой муддатда вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг