Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миграция агентлиги мурожаат билан чиқди

Миграция агентлиги мурожаат билан чиқди

Миграция агентлиги мурожаат билан чиқди. Унда хорижда вафот этган фуқароларни қайтариш масаласи кўтарилган. 

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.

"Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Миграция агентлигига мурожаат қилишдир. Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртга олиб келинади", дейилади хабарда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг