Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ҳокими Xabar.uz'да чиққан хабарга муносабат билдирди

Наманган вилояти ҳокими Xabar.uz'да чиққан хабарга муносабат билдирди

Куни кеча Xabar.uz ахборот таҳлилий порталида Уйчи туманида меҳнат муҳожирлари билан олиб борилаётган ишлар ҳақида «Ҳар ой уйига 200 доллардан кам жўнатаётган муҳожирларни ортга қайтариш тарғиб қилинади» хабари берилган эди. Унга кўра хорижда ишлаб, уйига етарлича пул жўната олмаётганларни қайтаришни ИИБ орқали тарғиб қилиш топшириғи берилгани айтилганди.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ушбу хабарга муносабат билдирди.

Уйчи тумани учинчи сектор раҳбари дарҳақиқат шу гапларни айтганди. Аммо бундай топшириқ ҳеч кимга берилмаган. Биз битта оилага қанча пул етишини билмаймиз, балки фуқаро уй қуриш учун пул йиғишга кетгандир ёки бошқа сабаб бордир. Биз буни била олмаймиз. Шу нуқтаи-назардан айтадиган бўлсак, сектор раҳбари ҳаяжонланиб гапирган бўлиши мумкин. Биз бундай ҳолатларга йўл қўймаймиз.

Меҳнат муҳожирларини телефон қилиб, чақириш эмас, балки шу ернинг ўзида муносиб иш ўринлари яратиш керак. Агар онгли инсон ўз ватанида яхши иш ўрнига эга бўлса, ҳеч қачон уйини ташлаб кетмайди.

Фуқароларимиз хорижга кетган тақдирда ҳам етарли малакага эга бўлиб, яхши иш ўрни учун кетишлари лозим, — деди Шавкат Абдураззоқов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг