Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда «ЗИЛ» портлади, 4 киши жароҳат олди

Навоийда «ЗИЛ» портлади, 4 киши жароҳат олди

Иллюстратив фото.

Бугун Навоий вилояти, Навоий шаҳрида жойлашган пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматига кўра, ушбу ҳолат бўйича ёнғин жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби «ЗИЛ-130» русумли пропан ёқилғи ташиш автомобили ўзидаги суюлтирилган газни тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган, натижада юк автомобилига фойдаланиш учун ўрнатилган газ балони ёрилиб, ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида шохобча яқинидан харакатланиб кетаётган «Москвич-412» русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси турли даражада куйиш тан жарохатини олган, ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг