Навоийдаги корхона газ идорасига 417,3 млн сўмлик зарар етказган

«Bahor I.O.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга тегишли бўлган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи томонидан истъемол қилинувчи табий газни ҳисоблаш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартирганликлари оқибатида газ таъминоти ҳудудий филиалининг манфаатларига 417,3 млн сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан 30 октябрь куни МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан ЖКнинг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter