Невадада самолёт ҳалокати натижасида уч киши вафот этди

Невада штати Гошут водийсида енгил моторли самолёт ҳалокати натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди маҳаллий «Elko Daily» нашри.
Округ шерифи Элконинг сўзларига кўра, фожиа шанба кунига ўтар кечаси юз берган. Қутқарувчилар Юта штати чегарасидан 40 километр узоқликда самолёт қолдиқларини топишган. Полициячининг айтишича, самолёт йўловчилари аризоналик эркак, аёл ва гўдак бўлган. Ҳалок бўлганларнинг шахси маълум қилинмаяпти.
Нашрнинг ёзишига қараганда, шериф идораси АҚШ федераль авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлик кенгаши билан ҳамкорликда текширув олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter