Нукусда янги шифохона қурилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз берилади

Қорақалоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бугунги кунга қадар 15 та янги тиббиёт муассасаси қурилди ва яна 10 та муассаса ўз фаолиятини кенгайтирди. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев томонидан маълум қилинди.
Таъкидланишича, айни вақтда Нукус шаҳрида Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси томонидан умумий қиймати 28 млн. АҚШ долларига тенг 150 ўринга мўлжалланган Аёллар ва болалар шифохонасини қуриш бошланган. Ушбу қурилиш ишлари якунлангач, шифохона ўрнатилган тартибда беғараз равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига берилади.
Қаҳрамон Сариев томонидан хабар қилинишича, 2020-2021 йилларда жами 3 млрд. 460 млн. сўмга тенг 27 та «Дамас», 1 та «Фотон», 2 та «Газель» тез тиббий ёрдам автомашинаси ва 1 та мобиль клиника автомашинаси харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, АОКА томонидан ташкил этилган сафар доирасида Қаҳрамон Сариев томонидан брифинг ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter