Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Исроил кучлари фаластинликларга қарши заҳарли газлар ишлатмоқда, 72 киши ҳалок бўлган

ОАВ: Исроил кучлари фаластинликларга қарши заҳарли газлар ишлатмоқда, 72 киши ҳалок бўлган

Фото:«Reuters»

Фаластиндаги гуруҳлар ва Исроил армияси ўртасидаги қуролли тўқнашувлар натижасида 72 фаластинлик ҳалок бўлди ва яна 400 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб Sama News портали хабар берди.

Портал аввалги хабарларида қурбонлар сони 67 кишини ташкил этгани ҳақида маълум қилганди. 

Қайд этилишича, суд-тиббиёт экспертизаси ушбу одамлар нафас қисилиши натижасида вафот этганлигини аниқлаган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларидан керакли намуналар олинган. Тахминларга кўра, ўлим сабаби заҳарли газлар бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаластинликлар ўлимининг аниқ сабабларини очиқламаган. Sky News Arabia телеканалининг хабар беришича, бу одамлар «Исроил армияси томонидан ишлатилган заҳарли газлардан нафас олиши» натижасида вафот этган.

Аввалроқ Хитой, Норвегия ва Тунис давлатлари Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кучайиб бораётгани сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг