ОАВ: Трампнинг талабига Путиннинг жавоби маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари Москванинг тинчлик шартларини қабул қилмагунча Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Reuters агентлиги Кремлга яқин уч манбага таяниб ёзмоқда.
Уларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг ултиматумидан кейин Москванинг позицияси ўзгармаган. У Украинада 50 кун ичида тинчликка эришилмаса, Россия товарларига 100 фоиз бож жорий этиш билан таҳдид қилган.
Агентлик суҳбатдошларидан бирининг айтишича, Владимир Путиннинг фикрича, ҳатто Доналд Трамп ва унинг махсус вакили Стив Уиткофф билан қайта-қайта алоқаларни ҳисобга олган ҳолда “ҳеч ким у билан Украинада тинчлик ўрнатиш тафсилотларини жиддий муҳокама қилмаган”. Reuters манбаларига кўра, эълон қилинган тинчлик шартларидан ташқари, Владимир Путин “йирик давлатлар” иштирокида Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга тайёр.
"Путин Трамп билан муносабатларини қадрлайди ва Уиткофф билан яхши музокаралар олиб борди, лекин Россия манфаатлари ҳамма нарсадан устун", - деди агентлик манбаларидан бири. Яна иккита манбанинг айтишича, Украинадаги ҳарбий амалиёт мақсадлари Россия ҳукумати учун “Ғарб босимидан кўра мумкин бўлган йўқотишлардан” муҳимроқдир.
Бир кун аввал Доналд Трамп сўнгги ойларда етакчилар ўртасида бир неча бор “яхши суҳбатлар” ўтказилганига қарамай, Украина бўйича силжиш йўқлиги туфайли Владимир Путиндан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.
АҚШ президенти нафақат Россияга қарши санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилди, балки Украинага қўшимча қурол жўнатиш режасини ҳам маълум қилди. Кремл бу баёнотларни таҳлил қилишга ваъда берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бундай ултиматумларни қабул қилиб бўлмас деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter