Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очилмаган жиноятлар тадқиқ этилади

Очилмаган жиноятлар тадқиқ этилади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (704-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди.

Институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.

Шунингдек, Институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.

Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш Институт томонидан амалга оширилади.

Институт директори адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг