Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги воқеа бўйича Россия ТИВга нота юборди

Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги воқеа бўйича Россия ТИВга нота юборди

Фото: Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида миграция масалалари бўйича Россия томони билан ҳар ой ўтказиладиган навбатдаги учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Учрашувда Россия ҳудудидаги айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ташвиш уйғотаётгани таъкидланган.

Бундай ҳолатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларга асло тўғри келмаслиги, уларнинг олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар зарурлигига эътибор қаратдик, деб ёзди Бурҳонов.

Ўзбекистон Республикаси хорижда яшаётган ва вақтинча бўлиб турган фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси томонидан ҳам Россия томони билан тегишли дипломатик каналлар орқали мулоқот олиб борилмоқда.

Ўзбекистон томони барча фуқароларга нисбатан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлашга чақиради. Шу муносабат билан, Россия Федерациясининг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмасликка чақирилди.

Москвадаги ҳолат юзасидан Россия ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон элчихонаси томонидан нота юборилиб, ушбу ҳолатга изоҳ бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлиги акс этганлиги, бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатлиги таъкидланиб, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани ўзининг доимий назоратида ушлаб туради ва керакли ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг