Ўзбекистон гастрономияси Озарбайжонда халқаро пазандачилик чемпионатида эътироф этилди

Гастрономик туризм замонавий саёҳатнинг ажралмас қисмига айланиб, нафақат маҳаллий таомлардан лаззатланиш, балки маълум бир ҳудуднинг маданияти ва анъаналарини чуқурроқ англаш имконини бермоқда.
Бундай маданий алмашинувнинг ёрқин мисолларидан бири 13-16 май кунлари Туризм қўмитаси кўмагида Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси жамоасининг Озарбайжоннинг Боку Экспо марказида минтақадаги энг нуфузли пазандачилик мусобақаларидан бири — «Golden Shah 2025» чемпионатидаги иштироки бўлди.
Чемпионат Worldchefs ва Озарбайжон Пазандачилик Муттахассислари Ассоциацияси кўмагида ташкил этилди ва унда Туркия, Хорватия, Қозоғистон, Сингапур, Сербия ва бошқа давлатлардан 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Мусобақа жуда юқори даражадаги рақобат муҳитида ўтди — ҳар бир жамоа ўзининг профессионаллиги, креатив ёндашувини намойиш этди. Ошпазлар уюшмаси жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, бир қатор номинацияларда совринли ўринларни эгаллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter