Ўзбекистон – Иордания ўйинида гол урилмади

Қатар пойтахти Доҳада Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Миллий жамоага бош мураббий бўлиб қайтган Темур Кападзе бу ўйинда Суперлиганинг қатор футболчиларини синаб кўрди. Дилшод Комилов, Ғолиб Ғайбуллаев, Анваржон Ҳожимирзаев, Жаҳонгир Абдусаломов сингари ўйинчилар терма жамоада дебют қилишди.
Голли вазиятлар кўп бўлмаган ўйинга шунга мос 0:0 ҳисобида нуқта қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги навбатдаги расмий ўйини 20 март куни Қирғизистонга қарши ўтади.
Ўртоқлик ўйини. 27 январ. Доҳа
Ўзбекистон – Иордания – 0:0
Ўзбекистон: 12. Абдувоҳид Неъматов (16. Ботирали Эргашев, 46), 19. Дилшод Комилов (5. Ислом Қобилов, 81), 4. Фаррух Сайфиев (13. Шерзод Насруллаев, 70), 6. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Ойбек Бозоров (23. Анвар Ҳожимирзаев, 46, Жаҳонгир Абдусаломов, 81), 9. Одил Ҳамробеков (18. Асадбек Раҳимжонов, 62), 10. Жамшид Искандеров (22. Авазбек Ўлмасалиев, 70), 14. Зафармурод Абдураҳматов (3. Саидазамат Мирсаидов, 46), 15. Умарбек Эшмуродов, 17. Бобур Абдуҳолиқов (20. Жасур Яхшибоев, 62), 21. Азизбек Амонов (7. Руслан Жиянов, 46).
Иордания: 22. Абдулла ал-Фахури, 4. Ҳоссам Абу Дааб, 6. Юсуф Абу ал-Жазар, 19. Саад ал-Русан (3. Абдулла Насиб, 46), 17. Уорд ал-Барри, 8. Холид Закария, 16. Амир Жамус (15. Аун ал-Маҳарма, 78), 23. Эҳсон Ҳаддод (18. Аҳмад Ассаф, 46), 10. Муҳаммад ан-Носир, 14. Аҳмад ал-Авауда (9. Бакир Калбуна, 72), 20. Муҳаммад ал-Акаш (7. Аҳмад ал-Арсан, 46).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter