Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон термаси Эрондан яна мағлуб бўлди

Ўзбекистон термаси Эрондан яна мағлуб бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳснинг дастлабки таймида меҳмонлар ҳужумчиси Сардор Озмун жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг бошларида форслар яна гол уришди. Бу сафар пенальтидан Тореми ҳисобдаги фарқни оширди.

Кўп ўтмай Ўзбекистон терма жамоаси жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Элдор Шомуродов гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Учрашув охиригача шу ҳисоб ўзгармай қолди.

Ўзбекистон – Эрон – 1:2

Голлар: Элдор Шомуродов (53) - С.Озмун (42), М.Тореми (51 пен.)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг