Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампиробод сув омбори бўйича битимни имзолади

Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампиробод сув омбори бўйича битимни имзолади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан:

  • Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;
  • Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;
  • Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.

Шунингдек, учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 10 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон 4 485 гектар, Қирғизистон эса 19 699 гектар ер олганини маълум қилганди.

Бугунги сертаҳлика даврда мана шундай амалий ечимлар қувонтиради. Минтақадаги сув муаммоси ҳар икки мамлакатни қийнамаслиги учун ҳам уни бирга бошқариш зарур эди.

Келажакда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли ҳам иқтисод учун кони фойда бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг