Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2020 йилгача 50га яқин янги кинотеатр қурилади

Ўзбекистонда 2020 йилгача 50га яқин янги кинотеатр қурилади

Фото: kinoafisha.info.ru

«2018-2019-йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарор билан 2018-2019-йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ юртимизда 2018-2019-йилларда жами 49 та, хусусан 25 та 1 этажли, 12 та 2 этажли, 12 та ёзги кинотеатрлар қурилади.

Ушбу кинотеатрлар намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, уларда зарур инфратузилма объектлари (автотранспортни вақтинча сақлаш жойлари, кузатиш камералари ва ёнғин хавфсизлиги тизими) жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг