Ўзбекистонда бугуннинг ўзида иккинчи бор ер қимирлади

Бугун, 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан 17:41да (29.09.2021 йил, Гринвич бўйича 12:41 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 40,16 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 246 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона туманида 4 балл, 14 км.
- Қувасой шаҳрида 3-4 балл, 24 км.
- Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 25 км.
- Марғилон шаҳрида 3 балл, 33 км.
- Олтиариқ туманида 3 балл, 38 км.
- Тошлоқ туманида 2-3 балл, 39 км.
- Қўштепа туманида 2-3 балл, 43 км.
- Қува туманида 2-3 балл, 46 км.
- Риштон туманида 2 балл, 52 км.
- Ёзёвой туманида 2 балл, 54 км.
- Бағдод туманида 2 балл, 59 км.
- Бўстон туманида 2 балл, 60 км.
- Сўх туманида 2 балл, 60 км.
- Марҳамат туманида 2 балл, 61 км.
Аввалроқ Андижон вилояти ҳудудида ер силкиниши кузатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter