Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ўн ҳудудида зилзила қайд этилди

Ўзбекистоннинг ўн ҳудудида зилзила қайд этилди

2021 йил 12 февраль куни Тошкент вақти билан 22:01 да (12.02.2021 йил, Гринвич бўйича 17:01 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,45 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 87 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 499 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 499 км, 2 - 3 балл.

Наманган: 349 км, 3 балл.

Aндижон: 306 км, 3 балл.

Фарғона: 285 км, 3 балл.

Гулистон: 477 км, 2 балл.

Жиззах: 530 км, 2 балл.

Самарқанд: 585 км, 2 балл.

Термиз: 553 км, 2 балл.

Қарши: 671 км, 2 балл.

Навоий: 728 км, 2 балл.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг