Ўзгидромет июль ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Ўзгидрометнинг Жаҳон прогностик марказларига таяниб маълум қилишича, июль ойи Ўзбекистон учун жуда иссиқ бўлмайди.
Ҳудуднинг катта қисмида ўртача ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда ва фақат шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлади.
Ўзбекистон ҳудудида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига июль ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-3 июль кунлари ҳаво ҳароратининг қийматлари 37-40 даражага, чўл ҳудудларда ва республиканинг жанубида 41-43 даражага етади.
Лекин июль ойи биринчи ўн кунлиги ўрталарига келиб, ҳарорат 3-5 даражага пасайиши кутиляпти.
Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража атрофида, баъзи жойларда 27 даражагача, кундуз кунлари 33-38 даражагача, айрим кунларда 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-45 даражагача бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларда, айрим кунларда маҳаллий қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter