Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пахтакор» стадионидан қимматбаҳо спорт кроссовкалари ўғирланди

«Пахтакор» стадионидан қимматбаҳо спорт кроссовкалари ўғирланди

Фото: «Pikabu»

Тошкент шаҳрида ғаройиб ўғрилик содир этилди. Жиноят айни 19-20 ёшлардаги бешовлон томонидан «энг гуллаган ёшлик чоғида» содир этилгани ачинарли.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, «беш қаҳрамон» ўзаро жиноий тил бириктириб, «Пахтакор» стадионига панжаралардан ошиб ўтиб, ҳудудга ноқонуний равишда кирган. Бу ердаги Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясига тегишли ҳар бирининг баҳоси 90 АҚШ доллари бўлган, жами 3.300 АҚШ долларига тенг 37 дона спорт кроссовкасини яширин равишда ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан «бешовлон»га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «в» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг