Плоггингда иштирок этинг ва кенг кўламли экологик ҳаракатнинг бир қисмига айланинг

Жорий йилнинг 27 август куни Тошкентда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган экологик югуриш мусобақаси – УЗПЛОГГИНГ бўлиб ўтади.
Ҳар бир югурувчига футболка ва қайта ишланган пластик чиқиндилардан тайёрланган ўзига хос медаль берилади. Энг кўп пластик тўплаган уч нафар ғолиб ташкилотчилар томонидан 1 000 000 сўм миқдорида пул мукофотларига эга бўлади.
Оммавий экологик ҳаракатга ҳаволасим орқали мутлақо бепул қўшилишингиз мумкин.
Тадбирда иштирок этиш шартлари: 1. Юқоридаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг; 2. «Экопарк»да жойлашган чиқинди йиғиш пунктигача йўлда пластмасса йиғиб, камида 3 км масофани босиб ўтинг ва «Страва», «трекер» ёки шунга ўхшаш дастур ёрдамида ҳаракатни ёзиб олинг;3. Йиғилган пластмассани йиғиш пунктига топширгандан сўнг, ютуқни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда югуриш ташкилотчилари: @ecology_uzb ва ҳамкорлар: @prorun.уз, @sanfa_uzni белгилаб, #узплоггинг #эцологиявазирлиги #прорунуз хештегларидан фойдаланган ҳолда эълон қилинг.
Иштирокчиларнинг тўпланиши: соат 10:00
Қабул пунктларининг иш вақти: 10:00 дан 19:00 гача
Йиғилган пластмасса қайта ишланади.
Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ПроРун югуриш мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter