Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда портлаш. «Толибон» ўз бўйнига олди

Покистонда портлаш. «Толибон» ўз бўйнига олди

Фото: «Ndtv.com»

Покистонинг Лаҳор шаҳридаги полиция назорат пунктида портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва 17 нафар инсон жароҳат олган.

Ушбу ҳудуд ўраб олинган бўлиб, барча йўллар вақтинчалик ёпилган. Мазкур хунрезлик учун жавобгарликни «Толибон» террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг