Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Полиция Чехия Футбол ассоциацияси штаб-квартирасида тинтув ўтказмоқда

Полиция Чехия Футбол ассоциацияси штаб-квартирасида тинтув ўтказмоқда

Фото: «Topwar.ru»

Жума куни эрталабдан полиция Чехия Республикаси Футбол ассоциацияси (ФАЧР) штаб-квартирасида тинтув ўтказмоқда. 19 киши ҳибсга олинган, ассоциация бошлиғи ўринбосари Роман Бербра ҳам шулар жумласидан. Бу ҳақда Прагада жойлашган «Deník N» тармоқ нашри хабар берди.

«Уюшган жиноятчиликка қарши кураш миллий бошқармаси футбол соҳасида кенг кўламли текширув ўтказмоқда. 19 киши, жумладан, ассоциация бошлиғи ўринбосари Роман Бербра ҳибсга олинган. Улар турли жиноятларда айбланмоқда. Бош прокурор Ленка Брадачованинг маълум қилишича, ушбу иш мусобақа натижаларига таъсир кўрсатиш билан боғлиқ», — деб ёзади «Deník N».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг