Президент фармонлари билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Раҳим Расулжонович Ҳакимов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Муртаза Маматқулович Қаршибоев Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акбар Мухидинович Мусаев ва Рустамхон Камалханович Азизов – агентлик бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter