Президент ҳузуридаги агентликда янги тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли Фармони билан Ҳасанов Отабек Абдурашидович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Ҳасанов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Мусаев Амиртемурхон Фотихович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
А. Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter