Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин урушни тўхтатиб туришга буйруқ берди

Путин урушни тўхтатиб туришга буйруқ берди

Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигига Рождество байрами муносабати билан махсус ҳарбий операция зонасида бутун ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Маълумотларга кўра, ўт очмаслик режими 6 январь куни 12:00 дан 7 январь 24:00 гача амал қилади. Қайд этилишича, бундай қарор Патриарх Кирилл тегишли илтимос билан чиққанидан кейин қабул қилинган.

«Православликни тан олган кўплаб фуқаролар жанговар ҳаракатлар содир бўлаётган ҳудудларда истиқомат қилаётганидан келиб чиқиб, Масиҳнинг туғилган куни муносабати билан биз Украина томонини ўт очишни тўхтатишга ва уларга Рождество арафасида, шунингдек, байрам куни маросимларда қатнашиш имкониятини беришга чақирамиз», – дейилади хабарда.

Хабар эълон қилингач, кўп ўтмасдан Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия президенти Владимир Путиннинг Рождество кунида махсус операция зонасида ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб берди.

«Россия босиб олинган ҳудудларни тарк этиши керак – шундан кейингина у вақтинчалик сулҳни бошлайди», — деди Подоляк.

Маълумот учун, кеча 5 январь куни Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл православлар Рождество байрамини тинчликда нишонлашлари учун Украина ва Донбассда сулҳ тузишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни соат 00:01 да Украина армияси Himars MLRS ракета тизими орқали Донецк вилоятининг Макеевка ҳудудида жойлашган Россия ҳарбий қисмларига зарба берганди. Ракета зарбаси оқибатида 89 нафар Россия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг