Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик истеъмолчилар нималардан норози? Статистика

Қашқадарёлик истеъмолчилар нималардан норози? Статистика

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) жамиятларига ўтган 2022 йил давомида истеъмолчилардан жами 874 та мурожаат қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 290 таси ёзма, 487 таси оғзаки, 97 таси электрон шаклда бўлиб, ушбу мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши таъминланган.

Хусусан, мурожаатларнинг 357 таси савдо, 174 таси газ таъминоти 99 таси электр энергияси таъминоти, 36 таси сув таъминоти, 29 таси коммунал хизмат кўрсатиш, 12 таси соғлиқни сақлаш, 27 таси хизмат кўрсатиш (сервис), 12 таси транспорт хизмати, 111 таси истеъмолчилар муаммога дуч келган бошқа соҳаларга оид бўлиб, мурожаатлар соҳалар кесимида кўриб чиқилган ва истеъмолчилар манфаатларига етказилган жами 1 миллиард 604 миллион, 624 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва ундириб берилиши таъминланган.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаси аралашуви билан жойида ўз ечимини топмаган муаммоли масалалар суд тартибида ечилишига эришилган.

Жумладан, ўтган йил давомида 109 та ҳолатда истеъмолчиларга етказилган зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, истеъмолчилар манфаатларига етказилган 594 миллион 323 минг сўм зарар суд қарорлари асосида ундирилилиши таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг