Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси олимпия спорт турларига энг кўп қувват сарфланади?

Қайси олимпия спорт турларига энг кўп қувват сарфланади?

Фото: Смартпресс

Париждаги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қайси спорт турларида атлетлар энг кўп энергия ва калория сарфлашади? Бу борада АҚШ ва Хитой олимлари биргаликда ўтказган тадқиқот ҳақида Journal of Sport and Health Science нашри хабар берди.

Мутахассислар одатда тана вазнининг 1 килограмига 1 соатда сарфланган энергия ёки қувват сарфини калория ўлчови сифатида қўллашади (ккал/кг/соат). Мисол учун, машғулотга 2 ккал/кг/соат сарфланса, ўртача статистикага эга спортчига 60 дақиқали машғулот учун 168 калория керак бўлади.

Демак, ҳисоб-китобларга кўра, амалдаги Олимпиадада тана вазнининг ҳар килограми учун энг кўп калорияни югурувчилар йўқотишади.

Аниқлик киритилишича, тезлик олиш учун бир хил тезликда югуришга қараганда анча кўп куч керак бўлади. Шунинг учун спортчилардан сониясига 0 дан 5 метргача тезлик олиш талаб қилинадиган 100 метрлик спринт каби йўналишларда қисқа вақт оралиғида катта миқдорда калория сарфланади.

Мисол: Дунёнинг энг тез югурувчиси Усэйн Болт 100 метрни босиб ўтишга 91,2 ккал/кг/соат сарфлаган.

Экспертлар солиштиришларича, марафонча югурувчи бир суръатда югурганида бундан қарийб беш баравар кам (21 ккал/кг/соат) энергия сарфлайди, бироқ узоқ вақт ва масофа (42,1 км)ни босиб ўтгани боис якунда унинг сарфи тахминан 2340 килокалорияни ташкил қилади.

Экспертлар бошқа спорт турларини ҳам ҳисоблаб чиқишди:

  • велоспорт — 16,8 ккал/кг/соат;
  • эшкак эшиш — 15,5 ккал/кг/соат;
  • спорт яккакурашлари — 10,5 ккал/кг/соат;
  • батутда сакраш — 10,3 ккал/кг/соат.

Спортнинг сузиш йўналишларида қанча калория «ёқилиши» эса сузиш усули, спортчининг маҳорати, мусобақаларнинг бассейнда ёки очиқ сув ҳавзаларида ўтиши каби кўплаб омилларга боғлиқ, дейилади тадқиқотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг