Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

Тошкентда бошқа ҳудудларга қараганда телефонда камроқ гаплашилмоқда, беш йил ичида 4G станциялари сони 1,5 бараварга ошган, фойдаланувчилар эса деярли 6 баравар кўп маълумот узатмоқда. Beeline Uzbekistan таҳлилчиларига кўра, пойтахт рақамлаштириш бўйича мамлакатда етакчилик қилмоқда: бу ердаги деярли барча трафик тўртинчи авлод тармоқлари орқали ўтади. Тошкент аста-секин иш, таълим ва кундалик ҳаёт учун учун тўлиқ онлайн форматга ўтмоқда.

Сўнгги беш йил ичида Тошкентда 4G база станциялари сони 1,5 баробарга ошди. Beeline Uzbekistan техник мутахассислари янги база станцияларини энг кўп юклама кузатиладиган жойларга — транспорт тугунлари, оммавий жойлар, янги турар-жой мажмуалари ва бизнес марказлар атрофида ўрнатмоқда. Бу эса ҳаттоки юклама энг юқори бўлган соатларда ҳам барқарор алоқани таъминлайди. Компанияда юклама таҳлили учун сунъий интеллект ва нейрон тармоқлардан фаол фойдаланилмоқда — бу эса энг юкланган ҳудудларни аниқлаш ва янги ускуналар учун оптимал жойларни танлаш имконини беради. Пойтахтда сигнални кучайтирувчи ва бир вақтнинг ўзида кўпроқ фойдаланувчини қамраб олувчи логик секторлар сони эса 4 бараварга ошган.

Буларнинг барчаси сезиларли натижа берди: Тошкентда 2020 йилдан буён Beeline Uzbekistan мобил интернетининг ўртача тезлиги 2,2 бараварга ошди. Шаҳар аҳолиси рақамли хизматлардан фаолроқ фойдаланмоқда — ҳафталик юклаб олиш ҳажми қарийб 6 баробарга ошди. 2025 йилда пойтахтдаги интернет трафикнинг 95 фоиздан ортиғи айнан 4G — LTE тармоқлари орқали ўтмоқда.

«Компаниямизнинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида рақамли имкониятлар тенглигини таъминлашдир, ҳатто энг олис ҳудудларда фойдаланувчилар замонавий digital-сервислардан фойдаланишлари учун. Бироқ, Тошкент алоҳида эътиборга лойиқ. Бу ерда мамлакат аҳолисининг деярли ўндан бири яшайди. Шу сабабли барча янги технологиялар аввало пойтахтда синовдан ўтказилиб, кейин бошқа ҳудудларга жорий этилади», – деди Beeline Uzbekistan технологиялар ва инновациялар бўйича директори Гедиз Сезгин.

Агар мобил интернет истеъмоли бўйича Тошкент доимо етакчи бўлиб келаётган бўлса, телефон орқали қўнғироқлар сони бўйича пойтахт охирги ўринлардан бирини эгалламоқда. 2025 йилнинг май ойида Beeline Uzbekistan тармоғи фойдаланувчилари бир ойда ўртача 645 дақиқа гаплашган — бу борада фақат Хоразм пастроқ кўрсаткичга эга. Ушбу тенденция сўнгги йилларда ўзгаришсиз қолмоқда: масалан, 2023 йил май ойида ҳам пойтахт кўрсаткичи охиридан иккинчи ўринда эди. Яъни, пойтахт аста-секин рақамли хабга айланмоқда — бу ерда мобил алоқа энди аввалгидек қўнғироқлар учун эмас, балки онлайн хизматлар, иш, ўқиш ва кўнгилочар контент учун фойдаланилмоқда.

Beeline Uzbekistan ҳақида

«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan'да 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг