Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда мега лойиҳалар амалга оширилади

Қорақалпоғистонда мега лойиҳалар амалга оширилади

Қорақалпоғистон Республикасида келгуси йилдан бошлаб бир нечта мега лойиҳаларни қуриш бошланади. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев маълум қилиб ўтди.

Таъкидланишича, Қораузак туманидаги «Тебинбулақ» кони негизида кон-металургия комплекси барпо этиш ишлари бошланади. Ушбу лойиҳанинг қурилиш ишлари ва атрофида ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш объектларида 7 850 нафар аҳоли банд бўлади.

Беруний туманида «Аква пауэр» компанияси (Саудия Арабистони) томонидан шамол электр станцияси қурилади. Ушбу лойиҳанинг қурилиш ишларига 1 мингдан ортиқ ишчилар жалб этилиши кутилмоқда.

Шамол электр станциясининг қиймати 140 млн.долларни ташкил этиб, 100 МВт қувватга эга. Натижада 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг